“Қашқадарё ғишт саноати” МЧЖ яна 22 янги иш ўрни яратмоқчи

22.04.2019, 16:52

“Қашқадарё ғишт саноати” МЧЖ яна 22 янги иш ўрни яратмоқчи

“Қашқадарё ғишт саноати” МЧЖда йилига 8 миллиондан ортиқ ғишт ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар эса янги қурилаётган кўп қаватли уйларга, мактаб ва МТМга шартнома асосида етказиб берилмоқда.  

Корхона қошида фаолият юритаётган БПТга эса Наргиза Муртозоева раҳбарлик қилиб келади. Ўтган давр мобайнида унинг саъй-ҳаракати билан корхонадаги тарафдорларимиз сони 4 нафардан 35 нафарга етди.    

–Партия қуйи бўғини етакчиси этиб сайланганимда олдимга катта мақсад қўйган эдим, – дейди Н.Муртозоева. – Шулардан бири Шайхали шаҳарчаси “Олтин Бошоқ” кўчаси йўлини қайта таъмирлаш эди. Чунки ёғингарчилик мавсумларида бу кўчадан умуман ўтиб бўлмасди. Шу боис, кўчанинг 1 километрига хашар йўли билан асфальт ётқиздик. Бу биргина менинг ташаббусим билан бўлгани йўқ, партиядан кўмак олдик, раҳбаримиз Хаққул Эшимов ҳам ўз ёрдамларини аямадилар.

 Маълумот учун, шу кунларда корхона раҳбари темир-бетон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш арафасида. Лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгач, 12 янги иш ўрни яратилади. Қурилиши якунига етиб қолган 25 сотихлик иссиқхонада эса 10 нафар ёшнинг бандлиги таъминланади.

А.РАҲМАТОВ,

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш

гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    659
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+