Ишончни оқлаган С.Дусмухамедова БПТ раиси этиб қайта сайланди

24.04.2019, 15:53

Ишончни оқлаган С.Дусмухамедова БПТ раиси этиб қайта сайланди

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 23-сонли оилавий поликлиника қошида фаолият юритаётган OʻzLiDeP бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда БПТ етакчиси Саодат Дусмухамедова қуйи бўғиннинг 2018 йилдаги фаолияти ҳақида ҳисобот бериб, 2019 йилдаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.   

Йиғилишда шунингдек, БПТлар билан ишлашда янгича услублардан фойдаланиш, қуйи бўғинлар самарадорлигини ошириш, аъзолар сафини янада кенгайтириш, партия электорати учун бизнес муҳитини яратиш, қуйи бўғин етакчисини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

С.Дусмухамедова етакчилик қилаётган бошланғич партия ташкилоти мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамоа аъзолари орасида чуқур тушунтиришда доимо фаол. Қолаверса, у бошчилигидаги поликлиника ходимлари аҳоли саломатгини назоратга олиб, туман профилактика муассасалари орасида доимо яхши ўринларни олиб келади.

– Бошланғич ташкилотимизда сиёсий ўқув, семинар-тренинглар мунтазам ўтказилади. Хусусан, поликлиника хизмат кўрсатадиган ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларларнинг депутатлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. Асосий вазифамиз ҳам аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш орқали аъзоларимиз сонини кенгайтириш, партиянинг жамиятдаги нуфузи ва ўрнини янада оширишдан иборатдир, – дейди С.Дусмухамедова.

Йиғилиш сўнгида ишончни оқлаган С.Дусмухамедова бош­лан­ғич партия ташкилоти етакчиси этиб қайта сайланди.

 Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+