O‘zLiDeP кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этди

04.11.2019, 15:46

O‘zLiDeP кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими томонидан “Олтин водий” хусусий поликлиникасида тиббий кўрик ташкил этилди.  

Кўрик давомида Гулистон шаҳридаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.  

“Маҳалламизда 3850 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Тараққиёт” МФЙ раиси А.Алматов.–Уларнинг 31 нафарини кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ташкил қилади. Кўрик давомида уларнинг 21 нафари қатнашиб, малакали педиатр, невропатолог, кардиолог, стоматологлардан керакли тавсияларни олишди”.

“Ёшим 48 да, – дейди Манзура Сиддиқова. –Юрагим безовта қилади, тез-тез қон босимим кўтарилиб туради. Шу боис, бугунги тиббий кўрикка қатнашиб, малакали шифокорлардан керакли тавсияларни олдим. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларидан миннатдорман”.

 Таъкидлаш керак, Т.Юлдашев раҳбарлигидаги “Олтин водий” хусусий поликлиникаси 2018 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Айни пайтда ушбу тиббиёт муассасасида 110  нафар шифокор меҳнат қилмоқда.

“Бугун нафақат Гулистон шаҳри аҳолисига, балки вилоятнинг чекка ҳудудлари ҳамда қўшни – Тожикистон, Қозоғистондан келган беморларга ҳам тиббий хизмат кўрсатяпмиз. Клиниканинг ўзида 60 нафар беморларнинг шу ернинг ўзида қолиб даволанишлари учун барча шароитлар яратилган”, – дейди Т.Юлдашев.                     

Дилором ЭСОНОВА,

                                      O‘zLiDeP Cирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    68
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+