Асакада “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

06.11.2019, 15:03

Асакада “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Асака тумани Маданият марказида “Биргаликда биз кучмиз!” шиори остида O‘zLiDePнинг навбатдаги оммавий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда партия вакиллари сўзга чиқиб, сайловолди дастурининг асосий ғоя ва йўналишлари, келажакда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалари борасида фикрлар билдирилди.

- Бу каби тарғибот тадбирлари аҳолининг, айниқса, ёшларнинг онгига янада чуқурроқ кириб боришга, халқ билан бирга бўлишга ундайди.  Партиянинг сайловолди дастурларини оммабоп тадбирлар орқали тарғиб қилиб бориляпти, халқнинг ҳам фикрлари инобатга олиняпти, - дейди партия фаоли Инобатхон Юлдашева.

-Бугун мана оила аъзоларимиз билан бирга келдик. Бизга байрам жудаям ёқди. O‘zLiDeP сайловларга бошқача ёндашувда кириб келаяпти. Ўзим ҳеч бир партияга аъзо бўлмасам ҳам партияларнинг фаолиятини кузатиб бораман, O‘zLiDePнинг йўналишлари, ғоялари менга ёқади. Бўлажак сайловларда партияни қўллаб-қувватлаймиз, - дейди фуқаро Фаридахон Усманова.

-Биз тумандаги “UzAuto motors” АЖ Андижон вилоят филиали қошидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳам партиямизнинг сайловолди тарғибот тадбирида фаол иштирок этаяпмиз. Бугунги байрам дастури бизга жуда ёқди. Бўлажак сайловларда биз жамоамиз билан O‘zLiDePни қўллаб-қувватлаймиз, - дейди партия фаоли  Ўктамжон Мирзаев.

Партиянинг бу каби оммавий тарғибот тадбирлари бошқа туман ва шаҳарларда ҳам давом этмоқда.

Мафтуна Жалолдинова

O‘zLiDeP Андижон

 вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    91
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+