“Ёшлар O‘zLiDePнинг катта имкониятларга эга партия эканига ишонч ҳосил қиляпти”

09.11.2019, 15:49

“Ёшлар O‘zLiDePнинг катта имкониятларга  эга партия эканига ишонч ҳосил қиляпти”

Партиямиз Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ўта муҳим, кўламдор вазифаларни рўёбга чиқариш учун бутун куч ва салоҳиятини ишга солишга киришган. Хусусан, сафдошларимиз халқ ичига янада чуқурроқ кириб боришга, одамлар билан ҳамдард, ҳамнафас бўлишга астойдил интиляпти. Қорақалпоқ диёрида ҳам сиёсий куч вакиллари ташвишманд кишиларнинг жонига оро киряпти, кўпларнинг мушкулини осон қиляпти.

Аҳоли, айниқса, ёшлар O‘zLiDePнинг катта имкониятларга эга партия эканига ишонч ҳосил қиляпти. Деярли ҳар бир йигит-қиз партия қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турибди, десам янглишмайман. Айнан O‘zLiDeP кўмаги билан юзлаб ёш бизнесини йўлга қўйди, ишга жойлашди, билимини оширди ва ҳоказо. Лекин муҳими бу эмас. Муҳими, ёшлар ушбу партия орқали сиёсий қарашларини ифода этиши, давлатни бошқаришда иштирок этиши мумкинлигини англаб етяпти ва бу имкониятдан фойдаланишга астойдил интиляпти. Ана шу партиямизнинг энг катта ютуғидир.

 Шу кунлардаги асосий вазифамиз ёшларнинг сайлов қонунчилиги, сайлов жараёнлари, депутатликка номзодини илгари суриш бўйича билим ва кўникмалари, сайлов жараёнларида ёшларнинг бевосита иштироки ва фаоллигини ошириш, шунингдек, уларда юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтиришдан иборат.

Албатта, зиммамизда катта масъулият борлигини ҳис қилиб турибмиз. Шу нуқтаи назардан қараганда, сайловдан кейин ҳам ҳозирги мавқеимизни сақлаб қолишни истасак, ўтган беш йил мобайнида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлардан тўғри хулоса чиқариб, айрим лоқайд сафдошларни уйғотиш зарурлиги аён бўлади. Партиянинг фаол аъзоси сифатида амалдаги қонунлар мониторингини олиб бориш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривож­лантириш дастурлари қандай бажарилаётгани юзасидан қатъий назорат ўрнатиш лозим, деб ҳисоблайман. Ана шундагина биз сиёсий партия вакиллари сифатида сайловчилар ишончини оқладикми, деган саволга ижобий жавоб қайтаришимиз мумкин. 

Бибижан АРАЛБАЕВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Қорақалпоғистон Республикаси

кенгаши раиси ўринбосари

  • Кўрилди
    172
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2019-11-11 10:14:04

Партиямиз фаолларидан бири Бибижан тугри ва аник шу куннинг энг долзарб масалаларини уз маколасида акс эттирган. Хакикатдан хам ешлар бизнинг нурли келажагимиз- шу бойс уларни хар тамонлама куллаб кувватлаш давлат сиёсати даражасида. Ешларимизнинг бугинги кундаги ютуклари изланишлари албатта билимдонлиги билан жамиятдаги фаоллиги хар биримизни кувонтиради. УзЛиДеП каторига хам ана шундай замон билан хамнафас ешларимизни купрок жалб килишимиз асосий максадларимиздан саналади. Сайловларда хам ешларимизнинг фаол катнашиб партиямиз тамонидан курсатилиб тасдикланган номзодларимзни куллаб кувватлашга чакирамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+