O‘zLiDeP Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп – 53 та ўринга эга бўлди

06.01.2020, 13:45

O‘zLiDeP Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп – 53 та ўринга эга бўлди

Бугун, 6 январь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида парламент сайловининг якуний тур натижалари эълон қилинди. 

Хабар қилинишича, 25 сайлов округидаги 1730 сайлов участкасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун такрорий овоз бериш жараёни ўтказилган.

Сайловларнинг умумий якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 53, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 36, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 24, Ўзбекистон Халқ демократик партияси 22, Ўзбекистон Экологик партияси 15 депутатлик ўрнини эгаллади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ДАВРОН2020-01-06 17:30:09

АЛОХИДА УЗЛИДЕП ПАРТИЯСИДАН ОЛИЙ МАЖЛИСГА САЙЛАНГАН 53 НАФАР ДЕПУТАТЛАРИМИЗ РЎЙХАТИНИ ХАМ КЎРСАТИНГЛАР... ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ БЎЛАРДИ.


Adamov Abror2020-01-06 16:18:11

ŎzLiDeP yana irodali ğalabani qŏlga kiritibdi. Barcha partiya a'zolarini tabriklayman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+