O‘zLiDeP депутати ўз фаолиятини маҳаллалардаги муаммоларни ўрганишдан бошлади

09.01.2020, 15:51

O‘zLiDeP депутати ўз фаолиятини маҳаллалардаги муаммоларни ўрганишдан бошлади

28-Асака сайлов округидан халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Баҳодир Аҳмедов ўз фаолиятини маҳаллалардаги муаммоларни ўрганишдан бошлади. Тумандаги “Ўзбекистон”, “Камолот”, “Дўстлик”, “Бирлик” ва “Шодлик” МФЙлари аҳолиси билан учрашиб, мавжуд муаммоларга ечим излади.

–Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида юрист штати ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўларди, – деди “Шодлик” МФЙ раиси Майрамхон Аҳмедова. – Айни таклиф бўйича депутатдан кўмак сўрадик. Мазкур фикр мутасаддиларга биздан кўра депутатимиз орқали тезроқ етиб боришига ва ижобий жавоб олинишига эришишимизга ишонамиз.

“Ўзбекистон” МФЙ раиси Муҳаррам Мамажонованинг айтишича, бугун бандлик масаласи энг долзарб масалалардан саналади. Шу боис, маҳаллага касб-ҳунар коллежи битирувчиларини қамраб оладиган бирорта тадбиркорлик объекти зарур. Депутат бу борада амалий ёрдам бера олиши маҳалламиздаги катта масалага барҳам беради, албатта.

Фаолиятни қоғоз билан эмас, амал билан бошлаган депутатнинг илк ташрифлари маҳаллалардан бошлангани бежиз эмас. Ўзини ўзи бошқариш органлари кўтариб чиққан муаммолар жойида бартараф қилинса, таклифлар қўллаб-қувватланса, сайловчилар номзод танлашда адашмаганларини ҳис этадилар. Негаки, сайловчилар маҳаллаларнинг одамлари...

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    203
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+