Қуйи бўғин раҳбарига ишонч билдирилди

16.03.2020, 16:02

Қуйи бўғин раҳбарига ишонч билдирилди

Самарқанд шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникасида 100 га яқин ишчи ходимлар меҳнат қилишади. Уларнинг 24 нафари О’zLiDePнинг аъзоларидир.

Ўтган ҳафтада партиянинг мазкур бошланғич ташкилотида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида  қуйи бўғин раҳбари Тўлқин Сувоновнинг ўтган йилги фаолият юзасидан ахбороти эшитилиб, жорий йилги иш режаси тасдиқланди.

– Партия дастурий мақсадлари ва вазифаларини аҳоли орасига тарғиб қилиш, партиянинг жамиятда обрўси ва нуфузини оширишда қуйи бўғинларнинг ўрни катта. Ўзининг сиёсий жиҳатдан етуклиги билан бошқаларга ибрат бўлаётган қуйи бўғин етакчилари бу ташкилотда  кўпчиликни ташкил этади. Шу сабаб бу ерда ўтган йил давомида аъзоларимиз сафи 8 нафарга кенгайди, – дейди O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Хасан Хўжақулов

Йиғилишда жорий йилги давлат дастури доирасида белгиланган вазифалар ҳақида тушунчалар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб,БПТ раиси Тўлқин Сувоновга қайта ишонч билдирилди.

Бахтигул Қаршиева

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    79
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+