Улуғнор тумани “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги қуйи бўғин раҳбари фаолияти танқид қилинди

16.03.2020, 16:06

Улуғнор тумани “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги қуйи бўғин раҳбари фаолияти танқид қилинди

Улуғнор туманида айни вақтда турли ташкилот, муассаса ва идораларда 38 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Уларда 1370 нафар сафдошларимизнинг борлиги қувонарли. Ўтган ҳафтада барчасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтди. Уларда ютуқлардан ҳаволанмай, мавжуд камчиликларга барҳам бериш чоралари белгиланди.

Жумладан, “Ҳунарманд уюшмаси” қошидаги бошланғич партия ташкилоти 2019 йилда 5 нафар аъзо билан ташкил топган. O’zLiDePга бўлган ишончнинг ортиши билан айни кунда ташкилотдаги сафдошларимиз сони 15 нафарга етди.   Мазкур рақам кутилган рақам эмаслиги аён. Аммо сон эмас, сифат кўрсаткичи юқори бўлишлиги - асосий мақсад. Бу йўналишда айтарли имкониятлар бор. Ўтган вақт оралиғида таянч бўғин қатор ютуқларга эришган. Аммо камчиликлардан ҳам кўз юмиб бўлмайди.

-Мазкур бошланғич партия ташкилотида йўл қўйилган хатолар ошкора айтилди, - дейди O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши ижрочи котиби Гавҳарой Абдувоситова. – Жумладан, қуйи тузилма томонидан биринчи галдаги вазифа тумандаги барча ҳунармандларнинг қамраб олинишига алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилди. Аҳоли муаммоларини ўрганишда қуйи тузилма билан депутатларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлаш борасида кўрсатмалар бердик.

Ҳисобот йиғилиши давомида ҳудуднинг ижтимоий ҳаёт тарзини яхшилаш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, туманда ҳунармандлар сонини кўпайтириш партия ташкилотининг сафини кенгайтириш, аъзолик бадаллари тушумини яхшилаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

БПТ раиси Р.Асқаровнинг ўрнига С.Сотволдиева номзоди тавсия этилди. Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда мазкур таклиф қўллаб-қувватланди.

Турдихон Қосимова,

O’zLiDeP Улуғнор туман кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    76
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+