O‘zLiDeP фаоли аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатди

25.03.2020, 16:36

O‘zLiDeP фаоли аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар томонидан аҳолига тиббий ниқоблари тарқатилди.

Жумладан, “Феруз-Хоразм” МЧЖ раҳбари К.Жумамуратова бошчилигидаги партия фаоллари вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят эндокринология диспансерида бўлиб, аҳолига бепул 10 минг дона тиббиёт ниқоблари тарқатди.

–Ушбу вирусни олдини олиш борасида давлатимиз раҳбари томонидан кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар, жумладан, Президентимизнинг халқимизга мурожаати барчани бутун дунёни саросимага солаётган бу офатга қарши ваҳимага берилмаган ҳолда ҳамжиҳатлик билан курашишга ундамоқда, –  дейди корхона раҳбари К.Жумамуратова. – Шу боис, вилоятда пандемиянинг олдини олиш, аҳолининг тиббий ниқобларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бундай тадбирларни изчил давом эттирамиз.   

Маълумот учун, айни пайтда корхонада кунига 10 минг дона тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқарилиб, ҳудуддаги дорихона ва савдо шохобчаларига етказиб берилмоқда.

Насиба ВАИСОВА,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+