“O‘zLiDePнинг инсонпарварлик карвони” йўлга чиқди

04.05.2020, 16:48

“O‘zLiDePнинг инсонпарварлик карвони” йўлга чиқди

Хабарингиз бор, партия томонидан “O‘zLiDePнинг ИНСОНПАРВАРЛИК КАРВОНИ” акцияси эълон қилинган эди. 

Ушбу акцияда кўплаб партиянинг фаоллари, депутатлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшяпти. Икки кун давомида Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва бошқа вилоятлардан ушбу саховат карвони юборилди. 

Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидан партия ходимлари, депутатлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлари хайрия қилган турли озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар ортилган карвон йўлга чиқди. 

Партиянинг ушбу саховат карвони Сирдарёдан Жиззахга вақтинчалик кўчирилган аҳолига етказиб берилади. 

  • Кўрилди
    248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+