O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси 2000 та оилага ёрдам бериш ваъдасини бажаришга киришди

06.05.2020, 11:46

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси 2000 та оилага ёрдам бериш ваъдасини бажаришга киришди

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, "Bek cluster" МЧЖ рахбари У.Сотиболдиев Мирзаобод ва Ховос туманларидаги ахолининг эхтиёжманд қатлами турмуш даражасини яхшилаш мақсадида 2000 та оилага кўмак бериш ташаббусини билдирган эди.

 – Ҳар иккала тумандан мингтадан эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, манзилли рўйхати шакллантирилди, – деди партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шохиста Бозорбоева.- Хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ишлари бошланди. Жумладан, Ховос тумани "Ховособод" МФЙ худудида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож хонадонлар холидан хабар олинди. Уларга 12 хил турдаги ун, гуруч, ўсимлик ёғи, гўшт каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ўз навбатида маҳалла аҳли тадбиркорга кўрсатган саховати учун миннатдорчилик билдирди.

"Саховат ва кўмак" тадбири туманнинг "Оқчангал" МФЙда давом этди.

Дилором Эсонова

O'zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+