O'zLiDeP депутати Наманганда 1000 нафар аҳолини оталиққа олди

06.05.2020, 12:07

O'zLiDeP депутати Наманганда 1000 нафар аҳолини оталиққа олди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Юртбошимиз томонларидан тадбиркорларга имтиёзлар ва қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Уларга карантин талабларига амалга қилган ҳолда фаолиятларини давом эттиришлари учун зарурий тавсиялар берилди.

Хусусан, Наманган вилоятининг ишбилармонлари ҳам мавжуд тартиб-қоидаларга тўла риоя қилган ҳолда ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттиришяпти. Мисол учун, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутат Олимхон Бабаханов раҳбарлигидаги “ART SOFT HOLDING” компанияси пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида 114 нафар ишга муҳтож аёлларни иш билан таъминлади.

Шунингдек, шаҳримиздаги “ISTIQLOL TEKSTIL DIZAYN” корхонасида ҳам иш жараёни қизғин давом этмоқда. "IDEAL" савдо белгиси остида тикувчилик маҳсулотларини тайёрлашга ихтисослашган мазкур корхона айни кунларда 200 нафардан ортиқ аҳолинининг бандлиги таъминланган. Ҳозирда корхонада турли ассортиментдаги маҳсулотлар - костюм ва давлат буюртмалари асосида махсус устки кийимлар ишлаб чиқариляпти.

Шу қаторда партиямиз фаоллари аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва турмуш даражасини янада яхшилашга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Косонсой туманидаги момиқ сочиқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Barkas teks” корхонаси синовли кунларда қўл остидаги ишчи-ходимларнинг моддий таъминотини тўлиқ ўз зиммасига олди. Айни дамда корхона раҳбари, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Анвархон Абдулхаев томонидан 1000 нафар ишчилар оталиққа олинган. Республика миқёсидаги энг йирик ишлаб чиқариш салоҳиятига эга мазкур корхона ҳам карантин талабларига бўйсунган ҳолда ўз ишини давом эттирмоқда.

  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+