O’zLiDeP депутати Наманган вилоятида 3070 нафар оилага саховат кўрсатмоқда

13.05.2020, 16:14

O’zLiDeP депутати Наманган вилоятида 3070 нафар оилага саховат кўрсатмоқда

«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати дирасида Намнган вилоятидаги “ART SOFT HOLDING” компанияси аҳолига ёрдам бериб келмоқда. 

- Бугунги кунда коронавирус пандемияси юзага келтираётган иқтисодий инқирозларга қарамай Юртбошимизни тадбиркорларга яратиб бераётган бир қатор имконият ва имтиёзлари биз тадбиркорларни карантин талабларига риоя қилган ҳолда янада самарали фаолият кўрсатиш орқали аҳолимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш йўлида тинмай хизмат қилишга ундамоқда, - дейди “ART SOFT HOLDING” компанияси раҳбари, O'zLIDePдан Наманган вилоят Кенгашлигига сайлнган депутат Олимхон Бабаханов. - Шу боис Поп, Мингбулоқ, Янгиқўрғон туманлари ва Наманган шаҳридаги 3 минг 70 нафар оилага 3 ой давомида ёрдам беришни ўз олдимизга олий мақсад қилиб қўйганмиз.

Компания томонидан оталиққа олинган хонадонларда яшовчи 12 минг 714 нафар фуқароларни жорий йилнинг 28 апрел кунидан бошлаб, 45 кунлик учун 818 млн. сўм пул маблағлари ҳамда 270 тоннадан ортиқ 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Улуғ Рамазон ойида саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан бу каби эҳсон ва хайриялар вилоятимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши ахборот хизмати

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+