O'zLiDeP депутати 150 нафар йигит-қиз бандлигини таъминлади

15.05.2020, 11:36

O'zLiDeP депутати 150 нафар йигит-қиз бандлигини таъминлади

Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётимизга салбий таъсирини олдини олишда аҳоли учун янги имкониятлар яратишнинг аҳамияти жуда катта.

Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Алишер Холмирзаев бу борада хайрли ишга қўл урди. Халқ вакили туманнинг “Белибойли”, “Оқтош” ва “Чаллика” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 150 нафар ишсиз йигит-қизнинг ҳар бирига ўзи очган “Ислоҳ-саёҳат” ва “Оқтош боғи-А” ишлаб чиқариш кооперативидан 1 гектардан ер берди.

 - Тоғолди ҳудуд ҳисобланган бу қир-адирларда токзорлар барпо қилинмоқда, - дейди депутат Алишер Холмирзаев. – Эндиликда 150 нафар қишлоқ ёшларининг ҳар бири 1 гектарлик токзорларида иштиёқ билан меҳнат қилиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишмоқда. Энг муҳими, ишлаб чиқариш кооперативимизга аъзо бўлиб кирган бу қишлоқ ёшларига етиштирилган ҳосилнинг 50 фоизи улуш сифатида берилади.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+