Депутатлар амалий кўмак беришмоқда

18.05.2020, 16:17

Депутатлар амалий кўмак беришмоқда

O‘zLiDeP депутати Алишер Эгамбердиев ташаббуси билан Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган икки нафар фуқаро ногиронлар аравачаси билан таъминланди.

O‘zLiDeP депутатлари томонидан Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли холидан хабар олиш, уларга баҳоли қудрат кўмак бериш ишлари бир зум ҳам сусайгани йўқ.

Туманнинг “Дўстлик”, “Қўрғонтепа” ҳамда “Юртдош” маҳаллаларида яшовчи бир гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларнинг эвакуация пайтида  реабилитация техник воситалари тошқинда қолиб, уларни сув оқизиб кетганди. Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутати, партия  туман Кенгаши раиси Алишер Эгамбердиев ташаббуси билан уларга амалий кўмак берилди.

Эсон Парманов ва Илошод Зиляевларга ногиронлик аравачаси, Қаҳрамон Мирзаев, Акмал Мелибоев, Каромат Худойбердиевага қўлтиқтаёқ, Анвар Ғаниев ҳамда  Галя Гилвановаларга  ҳасса етказиб  берилди.

Шунингдек, туман кенгаши депутати Шерзод Назаров “Пахтакор” ҳамда “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан вақтинчалик вилоятнинг бошқа ҳудудларига кўчирилган 201 нафар аҳоли холидан мунтазам равишда хабар олиб турибди. Депутат ҳар тўрт кунда талофатдан жабр кўрган аҳоли учун махсус ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарурий анжомларни вақтида етказиб берилишини таъминламоқда.

Шунингдек, туман Кенгаши депутатлари Абдураҳмон Ботиров, Асатулло Бердиқулов, Дилфуза Абдусаттарова ва Марварид Кенжаевалардан иборат махсус депутатлик назорат гуруҳи Сардоба тумани “Юртдош”  МФЙда бўлиб, сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли уй-жойларини кўздан кечиришди. Талофат натижасида юзага келган ҳолат ўрганилди. Аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан депутатлик назорат гуруҳининг хулосаси асосида тошқин жабрдийдаларига ҳар томонлама кўмак бериш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди.

                            Дилором Эсонова,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    71
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+