O'zLiDeP депутати андижонлик 96 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади

20.05.2020, 11:30

O'zLiDeP депутати андижонлик 96 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади

Наима Шокирова Андижон шаҳридаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Мавсумий иш билан шуғулланарди. Аммо карантин сабабли фуқарода бу борада муаммо туғилди. Ҳар ҳолда аёлнинг боқувчиси йўқ, фарзандлари ҳали ёш, муқим иш керак. Қўл билан берганга қуш тўймайди. Кимгадир доимий боқиманда бўлиш унга малол кела бошлади. Мазкур ҳудуд сайловчилари томонидан катта ишонч билан сайланган депутат Диёрбек Абдусаматовнинг навбатдаги ташрифи Наима Шокирова учун айни муддао бўлди. Ўрганишлар давомида Н.Шокирова сингари 96 нафар фуқаронинг ишсизлиги маълум бўлди.

Депутат ўйлаб ўтирмади. Бугуннинг талаби – халқ дардига дармон бўлиш, муаммоларига ечим топиш. Аввало, ишсизликни камайтириш билан камбағалликни бартараф этиш зарур. Мазкур масала билан мурожаат қилувчиларнинг 12 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Шуни ҳисобга олган депутат Андижон шаҳрида янги фаолият бошлаган “Баркамол ўлка мезони” масъулияти чекланган жамиятига қарашли трикотаж корхонасига ишга жойлаштирилди.

-Депутат танлашда адашмаган эканмиз, - дейди Н.Шокирова. – Аввал бандлик масаласи билан кўп ташкилотларга мурожаат қилганман. Очиғи, оворагарчилигу кутишдан бошқа ҳеч нарса топмадим. Энди эса депутатга биргина мурожаатим туфайли бугун ўз муқим иш жойимга эгаман. Трикотаж цеҳига қадоқловчи бўлиб ишга жойлашдим.

Дарҳақиқат, бугун халқ ноиби фаолиятидан мамнунлар исталганча топиляпти. Хусусан, қолган 84 нафар ишсиз фуқаро ҳам уларнинг сафида. “Зиё сафо” масъулияти чекланган жамият тасарруфидаги қурилиш корхонасида бандлиги таъминланган бу инсонлар яратилаётган шароитлардан, ўзларига берилган имкониятдан унумли фойдаланишларини билдирдилар.

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    121
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+