O'zLiDeP фаолларининг "Саховатли тадбиркор" акцияси доирасида пойтахтлик 600 та эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилди

22.05.2020, 16:27

O'zLiDeP фаолларининг

O'zLiDeP фаоллари ва депутатлари томонидан "Саховатли тадбиркор" акцияси йўлга қўйилиб, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Ушбу акция доирасида пойтахтимизнинг Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Юнусобод туманларидаги жами 600 та эҳтиёжманд  оилаларга 180 млн. сўмдан ортиқ озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиеник воситалари ҳайрия қилинди. Дастлаб, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Юнусобод туманларида партия депутатлик гуруҳи аъзолари маҳалла фаоллари ва раислари билан ҳамкорликда ишлаган ҳолда эҳтиёжманд оилалар сони аниқланди. Сўнг, хайрияни марказлашган ҳолда ўз эгаларига етказиш учун DIMAKS Савдо марказида маҳсус штаб ташкил қилинди ва DIMAKS Савдо маркази ходимларидан иборат бўлган кўнгилилар жамоаси маҳсулотларни маҳалларга етказишда ўз ҳиссаларини қўшишди.  

Партия фаоллари бу каби хайрияларни нафақат пандемия даврида, балки ундан кейин ҳам Президентимизнинг аҳоли ўртасида камбағалликни камайтириш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, янада кенг кўламда ташкил этишни режа қилишмоқда.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    79
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+