Дашт қишлоғида барпо этилаётган кўп қаватли хонадон эгаларига 5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилади

27.05.2020, 11:58

Дашт қишлоғида барпо этилаётган кўп қаватли хонадон эгаларига 5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилади

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Фарғонада учрашувлар олиб боряпти.

Бағдод туманининг чекка Дашт қишлоғида 16 та 4 қаватли уйлар қурилмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бу хонадонларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун у ердан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ташкил этилган “Дашт иссиқхоналари” корпарациясидан 5 сотихдан иссиқхоналар ҳам берилмоқда. Ишсиз фуқаролар у ерда турли маҳсулотларни етиштириб, рўзғорларини янада бут қилиш йўлида фойдаланадилар.

Актам Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бу ерларда ҳам бўлиб, жараёнлар билан танишдилар.

–  Яқинда хориждан келдим. Вақтинча ишсизман. Туман ҳокимлиги ва мутасаддиларга раҳмат. Ҳозирда янги ташкил этилаётган 5 сотихлик иссиқхонадан оляпман. Бунинг учун имтиёзли банк кредитлари ҳам берилмоқда. Мен келажакда бу ерда лимон етиштириб, яхши даромад топиш ниятидаман, – дейди Умиджон Мардонқулов.

Мазкур жойда депутатлар фуқаролар билан иссиқхоналарни Қўқон шамолига чидамли, мустаҳкам қилиш лозимлиги ва бошқа бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида суҳбатлашдилар.

Учрашувларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятларини давом эттириш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, томорқадан камида уч, тўрт маротаба ҳосил олиш ва мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши матбуот котиби.

 

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+