Бағдодлик Жумабой ака Бойқўзиев дашт ерлардан ҳам мўмайгина даромад топмоқда

27.05.2020, 15:05

Бағдодлик Жумабой ака Бойқўзиев дашт ерлардан ҳам мўмайгина даромад топмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Фарғонада учрашувлар олиб боряпти.

Учрашувлар давомида депутатлар аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатлари, етиштирилаётган маҳсулотлар ва уларни бозорларини топиш, экспортга йўналтириш борасида ҳам ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Бағдод туманининг Дашт қишлоғида истиқомат қилувчи Жумабой Бойқўзиев томорқадан самарали фойдаланиш ҳадисини олган. У 26 сотихлик томорқасида 100 туп анор, 15 туп олма, 30 туп шафтоли, 40 туп бодом ва бундан ташқари, ёнғоқ, гилос ва нокларни етиштирмоқда.

Шунингдек, 3,5 сотихлик иссиқхонадаги 45 туп лимондан ҳам яхши даромад олинмоқда. Мевали дарахтлар тагида эса картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Томорқачининг айтишича, ерни бу даражага келтириш осон бўлмаган. Боиси бу ерлар тошлик жой ҳисобланади. Агар унумдор ер бўлганида маҳсулотларимиз бундан ҳам яхшироқ бўларди, - дейди Жумабой ака Бойқўзиев.

Актам Ҳаитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ мазкур хонадонда ҳам бўлиб, томорқачи билан суҳбатлашдилар. Бу ерда маҳорат мактаби ташкил этилиши, ҳудуддаги фуқароларга томорқанинг ҳар қаричи азиз эканлигини тушунтириш ва дашт ерлардан ҳам шундай юқори ҳосилдорлик олишни тарғиб этиш бўйича фикр алмашилди.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

 матбуот котиби.

  • Кўрилди
    189
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+