Қашқадарёлик ёш тадбиркорлар “Саховат ва кўмак” жамғармасига 214 миллион сўм миқдорида ҳисса қўшишди

29.05.2020, 14:41

Қашқадарёлик ёш тадбиркорлар “Саховат ва кўмак” жамғармасига 214 миллион сўм миқдорида ҳисса қўшишди

"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий координатори, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши раиси Жамшид Раҳманкулов бошчилигидаги ёш тадбиркорлар ташаббуси билан  “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 214 миллион сўмлик беғараз маблағ эвазига 2000 нафарга яқин муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

- Албатта,  бу ҳали бошланиши, ёш тадбиркорларимиз пандемия туфайли юзага келаётган инқирозни бартараф этиш мақсадида халқимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайверадилар, - дейди Жамшид Раҳмонқулов. – Зотан, биз халққа кўмакчи, ёш тадбиркорларга эса бизнес ҳамкормиз.

Шунингдек, Ж. Рахманкулов ташаббуси билан, "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури асосида Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган  "Ношир реклама ахборот" МЧЖ раҳбари, ёш тадбиркор Иномжон Султоновга ўқув марказини ташкил этиш  учун 130 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Албатта, лойиҳа ташаббускори давлатимиз томонидан ёш тадбиркорларга берилган имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда, эҳтиёжманд оилаларнинг 3 нафар фарзандини иш билан таъминлашни мўлжалламоқда.

  O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    156
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+