O’zLiDeP фаоли Элликқалъада янги пиллачилик корхонасини ишга туширди
12.06.2020, 15:48

Халқ депутатлари Элликқалъа туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, тадбиркор Саловат Жаркинбаев “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Хитойлик ҳамкорлар билан “BEST SILK WORM SEED PRO” маъсулияти чекланган жамиятини ташкил қилди. “Қирққиз” овул фуқаролар йиғинида ташкил қилинган корхонада асосан ипак қурти уруғи ишлаб чиқарилмоқда.
Мамлакатимиз ҳудудида шундай корхоналарнинг саккизтаси мавжуд бўлса, бу тўққизинчи корхона ҳисобланади. Корхонанинг очилиш маросимида туман ҳокимликлари вакиллари, пилла етиштириш ва пилла уруғини етиштиришга дахлдор қатор вилоятлардан ташриф буюрган масъул раҳбарлар, тегишли соҳа вакиллари, пиллакорлар иштирок этди.
Корхона ўз фаолиятини бошлагач 50 нафар доимий, 150 нафар мавсумий ишчининг бандлиги таъминланди.
Тажрибали Хитойлик мутахасислар томонидан ишчи-хизматчиларга пилал уруғи тайёрлаш технологияси мукаммал ўргатилди. Яқин келажакда бу ерда 20 минг қутидан кўпроқ ипак қурти уруғи тайёрлаш ва уни сотиш эвазига маҳаллий бюджетга қўшимча даромад киритилади.
Хитойда тайёрланган ипак қурти уруғидан сифати паст бўлмаган уруғ етиштирилади. Жорий йилдан бошлаб мамлакатимизга импорт қилинаётган ипак қурти уруғи миқдори камайтирилишига эришилади.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Очиқ мулоқотда депутатлар 20 нафарга яқин иштихонлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди
26.01.2021, 18:15
-
Мулоқотда хўжаободлик тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилдими?
22.01.2021, 12:04
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар қатъий назоратга олинди
21.01.2021, 17:29
-
“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида вобкентлик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
21.12.2020, 14:53
-
Бухоролик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ҳамда фаолиятлари ўрганилди
02.12.2020, 09:56
Фикрингизни қолдиринг