Депутатлар халқ ичига қандай кириб бормоқда?

24.06.2020, 16:06

Депутатлар халқ ичига қандай кириб бормоқда?

Бугун замон ўзгарди, одамларнинг дунёқараши ўзгарди. Барча яратиш ва яшнатиш ишқи билан яшамоқда. Бу жараёнларда депутатлар ҳам ўзларининг амалий ишларини намоён этмоқда.

OʼzLiDePдан сайланган Данғара туман Кенгаши депутати М.Маъруфхоновага якка тартибдаги тадбиркор Дилфузахон Ўринбоева ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида матога айланма маблағ учун банкдан 10 миллион сўм миқдорида кредит олишга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Депутат томонидан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, «Агробанк» АТБ Данғара туман филиалидан керакли сумма олинишига эришилди. Натижада тадбиркорлик субъектида 4 та янги ишчи ўрни яратилиб, ҳудуддаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, OʼzLiDePдан сайланган Фурқат туман Кенгаши депутати Н.Давронов ташаббуси ва ҳомийлиги асосида туманнинг "Эски" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли "Тараққиёт" кўчасига асфальт ётқизилди.

Эндиликда фуқаролар ёғин-сочинли кунларда, ноқулай об-ҳаво шароитида қийинчиликларга дучор бўлмайди. Айниқса, мактаб ўқувчилари бўлган кичкинтойлар бундан бениҳоя хурсандлар.

Шунингдек, халқ депутатлари Данғара туман Кенгашидаги OʼzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ташаббуси билан Данғара туманини кесиб ўтган, 10 йилдан буён тозаланмаган «Оқтепасой» ариғини тозалаш ишлари мана 1 ойдирки, амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур саховат иши OʼzLiDeP Данғара туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Улуғбек Турдиқулов бошчилигида олиб борилмоқда.

Ҳар куни 2 та керакли техника ёрдамида сойнинг 500 метргача бўлган қисми тозаланмоқда. Депутатлар саъй-ҳаракати билан тумандаги барча томорқаларда ва фермер хўжаликларидаги сув муаммолари бартараф этилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, депутатлар амалий ишлари билан халқ ичига кириб бормоқда.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

OʼzLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+