Қашқадарёда ташкилот раҳбарлари O'zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

25.06.2020, 14:26

Қашқадарёда ташкилот раҳбарлари O'zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Қашқадарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарларининг жорий йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. 

Унда асосий эътибор пандемия шароитида вилоят аҳолисига кўрсатилаётган тиббий санитария-эпидемиология хизматини яхшилаш, карантин шароитида инвестиция дастурларининг ижросини таъминлаш, пандемия оқибатларини юмшатиш, иқтисодий қувватларни тиклаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш масалларига қаратилди.

Хусусан, вилоятда Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида жорий йилнинг 1 апрелдан 1 октябригача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизга қамайтирилгани туфайли вилоятдаги 15751 нафар тадбиркор ихтиёрида 17 миллиард сўм маблағ қолиши кутилаётганлиги таъкидланди. Ушбу Фармонга кўра, жисмоний шахсларга қатор имтиёз ва енгилликлар берилди. Унга кўра, вилоят бўйича 13583 та ҳолатда 1,8 миллиард сўмлик декларация топшириш муддатлари узайтирилди. Мазкур имтиёз сабаб вилоят бўйича 305164 нафар жисмоний шахсларнинг 68,4 миллиард сўм солиқлари муддати кечиктирилди. 161 та хўжалик юритувчи субъектга 141,4 миллиард сўмлик қўлланиши лозим бўлган жарималари 1 октябргача тўхтатилди.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатида вилоят бўйича 6728 та корхона ва уларда ишловчи 36200 нафар ходим вақтинча иш фаолиятини тўхтатган эди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2020 йил 15 июнь ҳолатида 6564 та корхона ва унда ишловчи 35589 нафар ходимга иш фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Қолган 164 та корхона ва уларда ишловчи 161 нафар ходим иш фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Йиғилишда депутатлар томонидан  карантин пайтида йўл қўйилаётган бошқа баъзи бир камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2020-06-25 16:14:10

Пандемия шароитида вилоят аҳолисига кўрсатилаётган тиббий санитария-эпидемиология хизматини яхшилаш, карантин шароитида инвестиция дастурларининг ижросини таъминлаш, пандемия оқибатларини юмшатиш, иқтисодий қувватларни тиклаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш масалалари долзарб вазифа бўлиб қолади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+