O‘zLiDeP депутатларига мутасадди ташкилот раҳбарлари пандемия даврида амалга оширган ишлари бўйича ҳисобот берди

29.06.2020, 15:49

O‘zLiDeP депутатларига мутасадди ташкилот раҳбарлари пандемия даврида амалга оширган ишлари бўйича ҳисобот берди

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд, - деди вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи  Камол Нуров. - Пандемия даврида аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромадга эга бўлишига эришиш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича вилоятда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир ҳудуднинг сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳ  тузилиб, мазкур гуруҳ томонидан 212 минг оилалардаги 850 минг аҳолининг яшаш шароитлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра 49 минг
330 нафар оила 990 та тадбиркор-фермер ва ташаббускор ташкилотлар томонидан уч ой давомида ижтимоий ҳимояга олинди.

Вилоят аҳолисини пандемия даврида қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати вилоят жамғармасига саховатпеша тадбиркорлар ҳамда кўнгиллилар томонидан бугунги кунга қадар 1 миллиард 849 миллион сўм маблағлар келиб тушди. Мазкур маблағлар ҳисобига 16 минг нафар оилаларга
1 миллиард 500 миллион сўмлик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам кўрсатилди.

Вилоятнинг 8 та туманида 20 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиб, 868 нафар ишсиз фуқаролар кооператив аъзолигига бириктирилди ва уларга қарийб 2 миллиард сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилди.

1 733 та кам таъминланган оилаларга 1 гектардан, қарийб 2 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратилиб, экин экиши ҳамда агротехник тадбирларни амалга ошириш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 72 миллиард сўм маблағ ажратилиб 2 мингта доимий иш ўринлари яратилди. Камбағалликни қисқартириш мақсадида 26 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.  

Шунингдек, йиғилишда вилоят Электр тармоқлари АЖ, “Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси” дирекцияси ДУК, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Туризм бошқармаси, қурилиш бош бошқармаси масъулларининг ахборотлари тингланиб мазкур идоралар фаолиятига танқидий, таҳлилий баҳо берилди.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.   

Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    81
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+