Республика эндокринология маркази Қашқадарё филиалида O`zLiDePнинг бошланғич ташкилоти очилди

09.07.2020, 17:31

Республика эндокринология маркази Қашқадарё филиалида O`zLiDePнинг бошланғич ташкилоти очилди

Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиалида O`zLiDePнинг бошланғич ташкилоти очилди.

Филиал директори Бобур Қодирович Тешаевнинг хабар қилишига кўра, муассасада диабетик нефропатия, умумий эндокринология ва диабетология, қалқонсимон без ва диабетик тўпиқ жарроҳлиги каби бўлимлар мавжуд бўлиб, энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Айни пайтда марказда 300 нафардан зиёд малакали шифокор ва ҳамшира беморларга намунали тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Яқинда ўтказилган йиғилишда врач ва ҳамширалар сиёсий куч сифатида бирлашиб, тиббиёт соҳасининг янги-янги қирраларини очиш, соҳа ривожига янада кўпроқ ҳисса қўшиш мақсадида тиббиёт муассасасида O`zLiDePнинг бошланғич ташкилотини очишга қарор қилишди. 10 нафардан зиёд тиббиёт ходими биринчилардан бўлиб партия сафига қабул қилинди. Зеро, шифокорларимизнинг сиёсий етуклигини намоён этиб,  эзгу ғоя атрофида жипслашиб, юрт тараққиётига хизмат қилиши бу нур устига нурдир.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    192
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+