Келгусида республика бўйича 47 та монопол корхонолар қисқаришига эришилади

10.07.2020, 15:15

Келгусида республика бўйича 47 та монопол корхонолар қисқаришига эришилади

Кейинги йилларда мамлакатимизда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш, ошкораликни таъминлаш ва давлат хариди тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Бу борада, айниқса, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар катта аҳамият касб этибгина қолмай, мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳам йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаради. Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси президентига ҳисобдор бўлиши белгиланмоқда.

Ҳужжатнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, эндиликда соҳага алоқадор ташкилот ва корхоналар, айтайлик, вазирлик, агентлик, хўжалик бошқурув субъектларининг ушбу соҳани ривожлантиришда, рақобат муҳитини тўғри шакллантиришга бўлган масъулиятларнинг белгиланиши бўлди. Бу қандай меъёр дегани? Бу ҳар бир ташкилот ўз соҳасини ривожлантиришда нафақат уни тараққий топтиради, шу билан бирга рақобатни ҳам таъминлашга масъул бўлади, деганидир.

Шунингдек, монополияни босқичма-босқич камайтиришга эришишда қатор вазифалар илгари сурилди. Масалан, битта товар бозорида 5 та ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган бўлса, бу соҳаларда давлат муассасалари таъсис этилишига йўл қўйилмайди. Демак, кўринадики, иқтисодиётимизда монополлашув камайиб боряпти.

Монопол корхоналар сонини қисқартириш икки йўналишда олиб борилиши белгиланганини қайд этиш керак. Биринчиси корхоналарнинг монопол мавқеини йўқотганлиги, иқтисодий ночорлиги бўлса, иккинчиси монопол товарлар бозорига хусусий секторни кенг жалб қилишга шароитлар яратишдир. Ушбу йўналишдаги ишларни амалга ошириш натижасида келгусида республика бўйича жами 47 та монопол корхоналар сони қисқартирилади. Масалан, цемент ишлаб чиқариш бозорида рақобат даражаси етарли ривожланганлиги сабабли, Қизилқум цемент, Бекбод цемент, Оҳангарон цемент ва Қувасой цемент акциядорлик жамиятлари монопол корхоналар рўйҳатидан чиқарилмоқда.

Албатта, бундай саъй-ҳаракатлар билан товар ва молия бозорида монополия қисқаришига эришилади, янада соғлом рақобат муҳити яратилади.

Жавлон ЭРГАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+