Депутат кўмакка келди

13.07.2020, 17:10

Депутат кўмакка келди

Бугун ҳаёт шиддат билан ўзгараётган бир пайтда халқ вакили бўлган депутат жараённи зийрак кузатиб бориши, аҳолини ташвишлантириб келаётган масалаларни ҳал этиш чораларини доимий излаши керак.

Агар депутат фаолиятида  бу муаммо  бўйича  ҳеч ким  менга мурожаат қилмади, кимдир мурожаат қилсагина масалани ҳал этишга кўмаклашаман  деган  қараш бўлса  одамларга  нафи  тегмайди.

Аксинча, депутатлар доим халқ билан бирга бўлиб, сайловчилар ишончини оқлашга,  уларнинг бугунидан рози бўлиб, эртанги кунга юксак мақсадлар билан  яшашларига ўз  ҳиссасини қўшишга ҳаракат  қилиши керак.

Тахиатошлик  опа-сингил  Файзуллаева Зухра ва Ферузалар анчадан буён "Нурли келешек" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келмоқда. Ота-онасидан  эрта  етим қолган  опа-сингилларнинг яшаб турган 5 хонали  уйи  авария ҳолатида  бўлиб, таъмирлашга эса моддий шароити йўқ эди.

O'zLiDePдан сайланган туман кенгаши депутати Азат Матмуратов ташаббуси билан ўзи раҳбарлик қилиб келаётган Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамда туман ҳокимликлари кўмагида уйнинг ички ва ташқи деворлари  сувоқ қилиниб, оқланиб қисқа муддат ичида таъмирлаб берилди.

Қолаверса, уй атрофида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди.  

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+