Халқ вакиллари аёллар бандлигини таъминлаш ва моддий ёрдам кўрсатишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда

16.07.2020, 16:50

Халқ вакиллари аёллар бандлигини таъминлаш ва моддий ёрдам кўрсатишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда

Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Расулжон Абдураимов кам таъминланган оилалар вакилларига амалий ёрдам кўрсатиб, уларни "Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари"га жалб қилди. Депутат ўзининг бу хайрли иши орқали бу оилаларнинг моддий таъминотини яхшиланишига, бандлигини таъминланишига амалий ёрдам кўрсатди.

Жумладан, туманинг Темирйўлчи кўчасида истиқомат қилувчи Дилором Газиева боқувчисини йўқотган. У икки нафар фарзандни ёлғиз ўзи тарбиялаб келмоқда. “Донолик” кўчасида яшовчи Турғуной Абдураҳмонова, “Жамбул” кўчасида умргузаронлик қилиб келаётган Якубжон Ҳайдаровлар унинг кўмагида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Бундан ташқари O'zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши депутати Ҳамробой Хўжақулов тумандаги ногирон, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида аҳоли турмуш шароитларини ўрганди. Депутат “Бахмал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 26 та оилага ҳамда "Зиёкор" маҳалласидаги 6 нафар кам таъминланган оилага бир миллион сўмдан пул маблағлари беришни лозим топди.

Шунингдек, аёллар бандлигини таъминлаш ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида O'zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши депутати Гулнора Ҳошимова томонидан аёлларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Халқ вакили "Адолат" маҳалласи "Темир йўл" кўчаси 144 уйда яшовчи Холбуви Деҳқоновани  уйини таъмирлашда қурилиши материаллари етказиб беришда кўмаклашди.  Шунингдек, мазкур маҳалладаги 10 нафар ишсиз аёллар жамоат ишларига жалб қилиниб, бандлиги таъминланди.

Бугунги синовли кунларда халқимизни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳам моддий ҳам маънавий кўмак бериш, савоб олиш ҳар бир инсоннинг кундалик юмушига айланиши керак.

    Дилором Эсонова,

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    167
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+