21 нафар бандихонлик хотин-қизга кўмак берилди

24.07.2020, 11:57

21 нафар бандихонлик хотин-қизга кўмак берилди

Пандемия шароитида ишсизлар сони ортиб бораётгани сир эмас. Бу эса кўплаб оилаларнинг даромадсиз қолиб, муҳтожликка юз тутишига сабаб бўлмоқда. Бундай вазиятда ЎзЛиДеП депутатлари томонидан ишсиз хотин-қизларга яқиндан кўмак бериш айни муддаодир.

Яқинда халқ депутатлари Бандихон туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Бандихон туман хокими Ў.Чориев ва O’zLiDeP Бандихон туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Н.Маматқуловалар ана шундай хайрли ишга қўл уришди. Уларнинг ташаббуси билан тумандаги 21 нафар хотин-қизга имтиёзли кредит асосида тикув машинаси ва бошқа воситалар берилди. Бу эса уларнинг ўз уйида тикувчилик қилиб, оилавий бюджетига даромад келтириш имконини беради.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    183
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+