Бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар ўртасида онлайн мулоқотлар ўтказилмоқда

28.07.2020, 14:43

Бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар ўртасида онлайн мулоқотлар ўтказилмоқда

“Mадинабону – Робиябону ҳамкор” ўқув маркази раҳбари Икром Баҳодировнинг тадбиркорлар, фермерлар ва ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар билан ZOOM орқали учрашуви бўлиб ўтди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар  ҳамда ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ташкил этилган онлайн мулоқот кўтаринки руҳда ўтди.

“Мадинабону – Робиябону ҳамкор” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Икром Баҳодиров ўқув муассасаси фаолияти билан иштирокчиларни тўлиқ таништириб ўтди.

2016 йил Гулистон шаҳрида ташкил топган мазкур муассаса 8 та йўналишда – тарих, она тили, инглиз тили, кимё, биология, физика, математика, рус тили йўналишларида билим олиш истагида бўлган ўқувчиларни ўз даргоҳига жалб қилди. Дастлабки йиллари 4 нафар олий маълумотли мутахассис ҳамда 40 нафарга яқин ўқувчи билан фаолиятини бошлаган мазкур муассасанинг ўтган йиллар мобайнида нуфузи ортиб борди. Чунки бу муассасада фанларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчилар, абитуриентларнинг 80 фоизининг олий таълим муассасасига киришга мушарраф бўлаётгани ёшлар, ота-оналар эътиборидан четда қолмади.

Айни пайтда мазкур муассасанинг Гулистон ва Янгиер шаҳарларда филиаллари очилган. Бугунги кунда 40 нафардан зиёд олий маълумотли мутахассис ўқитувчилар 800 нафардан зиёд йигит-қизларга 8 та йўналиш бўйича билим бериб боришмоқда. Эътиборлиси, педагог муаллимлар орасида 2 нафар таянч докторантлар фаолият олиб боришмоқда. Биолог Зафаржон Маҳмуджонов жамоадаги энг ёш (30 ёш)  докторантлардан. Ўқувчиларнинг ўн фоизи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига бепул ўқитиш борасида кўмак бериб келиняпти.

- Ёшларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш партиямиз олдидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади, - дейди O`zLiDeP вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Элёр Жўраев. - Айни вақтда ўтказилаётган онлайн учрашувлар ёш тадбиркорлар сафини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий билим ва кўникмасини юксалтириш, ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, яна бир мақсад вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидаги иш билан банд бўлмаган, вақтинча ишсиз, тадбиркорликка мойиллиги бор ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитишдан, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганларни, айниқса, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Мулоқотда иштирок этганлар тадбиркорлик соҳасига оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

      Ҳусанхон Жабборов,

     O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

     Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+