O'zLiDeP депутатлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборди

29.07.2020, 15:42

O'zLiDeP депутатлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзолари Р.Кушербаев, Д.Ғаниев ва Н.Жумаев Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда депутат Р. Кушербаев маълум қилди. 

"Автомобил ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи “UZAUTOMOTORS” АЖнинг жорий йил март ойида бир қатор енгил автомобиллар нархини ошириши сайловчилар ва жамоатчилик вакиллари томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мамлакатимизда рақобат муҳитини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратиш инвестициявий муҳитни яхшилашнинг муҳим талаби эканлигини инобатга олиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги бир гуруҳ депутатлар томонидан мазкур соҳа ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Шу муносабат билан ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳисобланган депутатлар Р.Кушербаев, Д.Ғаниев, Н.Жумаев томонидан “Парламент назорати” шаклида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш.Шариповга тегишли депутатлик сўрови юборилди.

Сўровда Ҳукумат топшириғи доирасида “UZAUTOMOTORS” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан олиб борилган ўрганишлар ва кўрилган чоралар ҳақида асослантирилган ахборот бериш ҳамда қўмитанинг автомобиллар нархини аҳолининг ҳарид қобилиятига мослаштириш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш талаби қўйилган", - деб ёзади депутат. 

  • Кўрилди
    1343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рашид2020-08-02 14:27:24

милионлаб ўзбекларни дардини кутарибсизлар! рахмат натижа қанақа бўлишидан катий назар Сизларга Омад тилайман! чарчаманглар Ўзбекистон ахолиси номадан рахмат!


Islombek2020-08-01 00:59:36

Agar mashinalar narxi tushib ketsa xamma mashina olishga qurbi yetsa atrof muxit ifloslanadi ko'plan tirbatliklar yuzaga keladi yoqilg'i yetishmovchiligi yuzga keladi yani Benzin, gaz eng asosiy masala bu yoldur Toshkentni bilmadimu lekin bizni Namangandan yollar kichkina yonalish kam xm bu mening fikrim lekin bar bir “UZAUTOMOTORS” АЖ da ishlab chiqarilyotgan avtomabillar juda qimmat narxni oz mos tushirish kerak. Xurmatli deputatlar bar bir sizlardan minnatdormiz shunchalik jon kuydurganiz uchun iloyim xalqimiz vatanimiz yolida aslo charchamanglar.


Абдукомол2020-07-30 22:02:46

Мошиналани нархини баланд килишдан олдин сифатига этиборли булиш кере назаримда


Эъзоз2020-07-30 14:52:44

Тепса тебранмас депутатлардан йиллар давомида ишончимиз улиб булганди. Гап гаплигича колмади. Рахмат сизларга. Каердаги олди кочди масалалар биланмас халкни уйлаб иш тутибсизлар. Шунчалик шижоат билан ендашишни узи катта гап. Сиз халкни кулласангиз албатта халк уз етакчиларини куллаб-кувватлайди.


Шерзод2020-07-30 09:43:20

Энди камбагал хам машина минса керак еки бир умр орзу килиб утади


Тохиржон2020-07-29 21:36:18

Жуда тугри иш килибсизлар озгина халки учун жон куйдирадиган сизлардек депутатлар борлигидан жуда фахрланаман кани энди хамма депутатлар сизлардек ишласа улардан кичикрок ишлаб чикарувчилая сармояси озроклаям керак булса халк учун купро фойдаси тегияпти жмни иложи буса ёпиш керак халк сизларга ишонади буш келманглар биз сизларни куллаб куватлаймиз


Дилмурод2020-07-29 16:24:42

Бу масалани хал килиш зарур, жуда долзарб масалани кутариб чикаяпсизлар. Узимизда ишлаб чикарилаётган машиналарни улгунимизча мина олмаймизми? Нархларни арзонлатиш зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+