Депутат кўмагида "Туркистон" маҳалласига тоза ичимлик суви келди
03.08.2020, 12:59

Депутат халқнинг ишончли вакили сифатида сайловчиларнинг дарду ташвишлари, уларнинг турмуш шароити билан яқиндан танишиб, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, мақбул ечимларини топишда ташаббускор бўлиши керак.
Тўрткўл тумани "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг 225 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу ҳудудга қарашли "Умид" ва "Пахтакор" кўчалари аҳли 20 йилдан буён ичимлик сувидан азият чекмоқда.
Шу кунга қадар улар қўшни маҳалладан сув ичган. Ичимлик сувидан азият чеккан халқ эса ушбу ҳудуддан сайланган Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Бахтияр Машариповга мурожаат этди.
Ноиб дарҳол ушбу муаммо юзасидан аҳоли билан учрашиб, вазиятни атрофлича ўрганиб чиқди ва "Қорақалпоқ сув таъминот" масъулияти чекланган жамияти Тўрткўл туман бўлими бошлиғи Ў.Матниязовга депутатлик сўровини юборди.
Натижада корхона раҳбарияти тегишли муҳандисларини юборди. Керакли техника воситалари бириктирилиб, маҳалла ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилди. Эндиликда аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўладиган бўлди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O'zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида айрим депутатларнинг сусткашликка йўл қўяётганлиги танқид остига олинди
26.01.2021, 18:17
-
Очиқ мулоқотда депутатлар 20 нафарга яқин иштихонлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди
26.01.2021, 18:15
-
O’zLiDeP депутатлари Давлат дастури лойиҳасига сайловчилардан таклифлар олмоқда
26.01.2021, 18:14
-
Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш депутатлар назоратида
26.01.2021, 18:09
-
Депутат сайловчилар билан учрашувда 15 та муаммога ечим топди
25.01.2021, 19:04
Фикрингизни қолдиринг