Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоралари янада такомиллаштирилади

03.08.2020, 17:32

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоралари янада такомиллаштирилади

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 3 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Бўлиб ўтаётган навбатдаги онлайн йиғилишда O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қатор қонун лойиҳаларига таклиф этилаётган бандлар, аввало, инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш зарур.

Кун тартибидаги иккинчи масала, яъни “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоралари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида билдирилаётган фикрлар алоҳида эътиборга молик. Мазкур қонун лойиҳасидаги қасддан баданга оғир жароҳат етказиш, вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги борасидаги таклиф қилинган бандлар ўзгаришсиз қолаётганини қайд этиш керак.

  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+