Биргаликда бир куч бўлиб синовларни енгамиз!

06.08.2020, 17:25

Биргаликда бир куч бўлиб синовларни енгамиз!

Бугунги машаққатли вазият барчамиздан аввалгидан-да масъулият билан ишлашни, аҳоли орасида саломатлик муҳофазаси, пандемияни тезроқ бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилмоқда. Сергаклик, ҳушёрлик, ҳимояланганлик бугун фаолиятимизнинг бош мезонига айланди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан айни синовли вазиятда амалга оширилаётган ишлар аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга, касалликни олдини олишга, шароитдан келиб чиқиб, камбағалликни қисқартиришга, фуқароларимизда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга, оилавий бизнес кўламиини кенгайтиришга қаратилган.

Депутатларимиз қийин бир даврда ҳар галгидан кўпроқ сайловчилари ёнида. Уларнинг  иссиқ-совуғидан, муаммоларидан хабардор. Айниқса, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, хасталарга имкон қадар кўмаклашиш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш учун тинмай ҳаракат қилмоқдалар.

Қатъий карантин эълон қилинган кундан бошлаб халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари аъзолари барча шаҳар ва туманлардаги ўзларига бириктирилган чегара постларида фаолиятларини олиб бормоқдалар. Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг белгиланган вақтларда ҳаракатланишлари, тиббий ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларидан фойдаланганликлари бўйича доимий назорат ўрнатганлар.

Бундан ташқари, партиямиз фаоллари. тадбиркорлари ва депутатлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўмаклашиш. оилавий даромадларини ошириш, бандликларини таъминлаш мақсадида моддий рағбатлантириш тадбирларини мунтазам равишда амалга ошириб келмоқдалар. Хусусан, халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутати, Аёллар қаноти фаоли, “Кужган олтин даласи” фермер хзжалиги раҳбари Маҳфузахон Аҳмедованинг ташаббуси билан Бухоро қилоятидан олиб келинган зотдор эчкилар тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, пандемия сабабли вақтинча ишсиз қолган оилаларга тарқатилди.

Жалақудуқлик фаолимиз, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Гулжаҳон Усмонова ҳам чинакам фидойиларимиздан. Сайловчилари муаммолари билан елиб-югуради. Хонадонларнинг яшаш шароитларини ўрганиши асносида ўз сайлов округидаги кам даромадли, яшаш шароити жуда оғир оилага уй солишда кўмаклашди. Депутатлик сўрови орқали ҳомий ташкилот иштирокида янги хонадон барпо бўлди. Оиланинг хурсандчилигини кўриб, очиғи, кўзимизга ёш келди. Ахир кўнгилни обод қилмоқ Каъба зиёратига қиёсланиши бежиз эмаску! Шундай хайрли тадбирларда сафдошларимиз намуна бўлаётгани ютуғимиз. албатта.

Пахтаободлик Чаманой Холмирзаева Анча вақтдан буён касалликдан азият чекади. Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Дилшодбек Абдураҳмоновнинг Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўрганишлари давомида аёлнинг даволаниши зарурлиги, бироқ моддий имконияти етмаётганлиги боис даволаншига ортинолмаётгани тўрисида мурожаат қилди. Беэътибор қолдирилмаган муаммо шу куниёқ ҳал этилди. Бемор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли касалхонага ётқизилиб, барча керакли дори-дармонлар олиб берилди.

Халқимиз меҳр-саховатли, оқибатли миллат. Улуснинг келажагини уларни қийинчилик, дард билан синаб билиш мумкин, дейишади. Бугун мана шу фикрнинг тўғрилигини иқрор бўлиб турибмиз. Сайловда ишонч қозонган депутатларимизда ёниқ юрак бор, ҳеч бирининг фаолиятида лоқайдлик кўрмаётганимиз уларнинг масъулиятидан дарак. Лемак, сайловчилар адашмаган! Тдабиркорларимизнинг ҳиммати, саховати доимгидан ортиқ. Пандемия халқимизни янада жипслаштирди, бирлаштирдир. Биргаликда бир куч бўлиб бу синовларни албатта енгишга ишончимиз мана шу бирдамликнинг натижасидир!

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раиси ўринбосари

  • Кўрилди
    208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+