Музработдаги “Томорқа хизмати” кўнгилдагидек фаолият юритяптими?

18.09.2020, 10:57

Музработдаги “Томорқа хизмати” кўнгилдагидек фаолият юритяптими?

Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Сурхондарё вилоятида бўлиб, тадбиркорлар муаммоларини ҳам ўрганди.

Актам Хаитовнинг навбатдаги ташрифи Музработ туманидаги “Томорқа хизмати” МЧЖга қарашли бўлган  1- дала дўкони бўлди.

Айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда 4,5 миллиондан ортиқ томорқа ер эгалари бор. Томорқа хўжалигида маҳсулот етиштиришни кластерлар асосида ташкил қилиш — бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, маҳсулот сотиш, таъминот ва кредитлаш соҳаларини қамраб олувчи кооперация орқали томорқа ер эгаларининг бирлашувидир. Томорқа ер эгаларининг кластерларга бирлашиб ўз томорқаларидан фойдаланиши уларнинг меҳнати самарадорлигини бир неча маротаба оширишга имкон беради. 2018 йилдан бошлаб мамлакатимизда «Томорқа хизмати» МЧЖлар фаолияти йўлга қўйилди. Бугун эса «Томорқа хизмати» МЧЖлар негизида кластерлар ташкил этилиши орқали томорқа ер эгаларининг имкониятлари бирлашмоқда.

Бу имкониятлар аҳоли томорқалари учун кўчат ва уруғликларни тизимли етказиб бериш, «Томорқа хизмати» МЧЖларда аҳоли томорқасида етиштирилган маҳсулотни сақлаш учун совуткичларнинг қурилиши, шунингдек, маҳсулотларни экспорт қилиш имконини беради.

Актам Хаитов шулар хусусида тўхталар экан, Музработ "Томорқа хизмати" фаолияти, муаммолари билан қизиқди. 1-дала дўконидаги маҳсулотлар, уларнинг сифати, сотуви, экспорти билан боғлиқ ҳолатларни кўздан кечирди.

МЧЖ раҳбари Олим Хуррамов АТ “Микрокредит” банки Музработ филиалидан 17,5 млрд сўм кредит олиш учун барча зарур ҳужжатларни топширганлигини, бироқ унга кредит ажратилишида бироз муаммолар бўлаётганини айтди. Спикер ўринбосари бу масалани ҳам обдон ўрганиб чиқиб, ўз таклифини ва амалий кўмагини беришини билдирди. 

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+