“Бизнес маслаҳатчи” мавзуида онлайн ўқув дарси ташкил этилди

18.09.2020, 16:09

“Бизнес маслаҳатчи” мавзуида онлайн ўқув дарси ташкил этилди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши, Чилонзор туман Кенгаши, Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг шаҳар бўлими ҳамда “BUSINES HUB” МЧЖ билан ҳамкорликда тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошламоқчи бўлганлар учун “Бизнес маслаҳатчи” мавзусида онлайн ўқув дарси ташкил этилди.

Ушбу ўқувда тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошламоқчи бўлганлар учун бизнес режа тузиш, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорликнинг ўзига хос жиҳатлари, ишлаб чиқаришда катта эътибор қаратиш керак бўлган омиллар, экспорт ҳажмини барқарор ошириш йўллари, бизнесни янги технологик усуллар билан ривожлантириш, тадбиркорликка тегишли бўлган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва бошқа масалалар юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Ушбу ўқув дарслар тизимли равишда жойларда ташкил этиб борилади.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан

ишлаш бўлими

  • Кўрилди
    167
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+