Сиёсий ўқув Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқига бағишланди

05.10.2020, 14:59

Сиёсий ўқув Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқига бағишланди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ҳамкорликда 2020 йил 17 сентябрдан 7 октябргача бўлган даврда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O’zLiDeP аъзолари ҳамда  партия ходимлари учун онлайн тарзда махсус ўқувлар ўтказилаётганидан хабардорсиз.

Мазкур ўқув Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги партия ходимлари учун видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди.

Унда уччала вилоятдаги туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда партия ходимлари фаол иштирок этишди. Сиёсий ўқувда Президентимизнинг шу йил 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 75 сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳияти ҳақида ва унинг ижросини таъминлашда O’zLiDeP ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракциясининг тутган ўрни хусусида фикр юритилди. Шунингдек, депутатлик фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари, депутатлик эшитувларини ташкил этиш, назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш, доимий комиссиялар ва Кенгаш сессиялари кун тартибига масала киритиш бўйича маҳорат дарслари шаклида суҳбатлар ҳам ташкил этилди.

-Пандемия даврида онлайн тарзда ўтказилаётган ушбу ўқувлар партия ходимларининг сиёсий онги ва тафаккурини юксалтириш билан бирга уларнинг партиянинг мақсад ва вазифаларини янада тўлақонли ҳис этишида ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади,- дейди  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши сиёсий таълим ва депутатлар билан ишлаш бўлими мудири Баҳром Сатторов.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    176
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+