Депутат кўмаги билан ичимлик суви тармоғидаги носозлик бартараф этилди

13.10.2020, 17:40

Депутат кўмаги билан ичимлик суви тармоғидаги носозлик бартараф этилди

Андижон туманидаги “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини, Ал-Бухорий кўчасида катта қатнов йўли мавжуд. Мазкур йўлдан ичимлик суви тортилган қувурнинг асосий қисми ўтган. Мана, бир неча ойдирки, қувурнинг ушбу қисмида носозлик юзага келган.

-Хали у мутасаддига, хали бу масъул ташкилотга боравериб вақтимиз зое кетди, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ферузахон Ниязова. – Маҳалламизнинг жами 2336 нафар фуқароларнинг 198 нафари Ал-Бухорий кўчасида истиқомат қилади. Табиийки аҳоли вакиллари шу муаммо сабабли ичимлик суви танқислигидан жуда қийналишди. Ахир осон эмаску, олис масофадан сув ташиб келтириб фойдаланиш! Яхшиям, депутат танлашда адашмаган эканмиз. Уларнинг кўмаги билан масала бартараф этилди.

Дарҳақиқат, халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати Шуҳратбек Бозоровга қилинган мурожаат жуда тез ечимини топди. Ичимлик суви қувурининг ёрилган қисми чиндан ҳам яхшигина таъмирга муҳтожлиги депутатни сергаклантирди. Туманнинг мазкур қисми Андижон шаҳри тасарруфида бўлгани боис депутатлик сўрови “Сувоқава” Андижон шаҳар бўлимига юборилди. Мутасаддилар дарҳол ҳушёр тортдилар. Носозлик баратараф этилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+