O’zLiDeP депутати кўмагида 10 нафар хотин-қиз ишли бўлди

14.10.2020, 18:26

O’zLiDeP депутати кўмагида 10 нафар хотин-қиз ишли бўлди

Президентимиз раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиб, бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолининг катта қисми бўлган хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов ташаббуси билан Ғишткўприк маҳалласининг Намангансой, Шаршара, Атиргул ва Бахор кўчаларидаги аҳоли ҳонадонларига бориб, аёллар ва ёшлар билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашув давомида аҳоли вакилларига мамлакатимизда аёллар ва ёшлар масалалари бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, айниқса улар бандлигини таъминлаш борасида кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар юзасидан маълумотлар берилди.

Бугунги кунда уйда ўтирган ишсиз аёлларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида депутат бошқараётган “Art Soft Holding” компанияси таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишга таклиф этилди.

Хонадонимизга ташриф буюрган мутасаддилар томонидан иш билан таъминлаш ва бунинг натижасида моддий аҳволимизни янада яхшилаш бўйича тушунтиришлар берилди, – дейди Ғишткўприк маҳалласида яшовчи фуқаро А.Низамов. - Учрашувдан кейин хонадонимда истиқомат қилаётган 4 нафар келинларимни момиқ сочиқ ишлаб чиқариш корхонасига ишга жойлаштиришга қарор қилдим.

Бўлиб ўтган учрашувлар давомида маҳаллада истиқомат қилаётган 10 нафар хотин-қизлар “Art Soft Tex” МЧЖда тикувчи, қадоқловчи ва йигирувчи бўлиб ишлаш истагини билдиришди.

Албатта бу каби учрашувлар бошқа маҳалларада ҳам давом эттирилмоқда.

Юлдуз Юлдашева,

O’zLiDeP Наманган

вилоят кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+