Депутатнинг ҳайрли ташаббуси бошланғич партия ташкилотига қаратилди

15.10.2020, 17:11

Депутатнинг ҳайрли ташаббуси бошланғич партия ташкилотига қаратилди

Халқ депутатлари Қува туман Кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутатлар пандемия бошланган илк кундан бошлаб аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга мунтазам равишда хайрия ёрдамлари кўрсатиш борасида эзгу ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.

Туман Кенгашининг энг ёш депутати Беҳзодбек Абдураҳимов шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази туман бўлимига ташриф буюриб, бўлимда беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, бу ерда ташкил этилган партиянинг бошланғич ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди. Депутат томонидан бўлимда даволанаётган беморлар учун ҳайрия ёрдами сифатида 8 миллион сўмлик дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг топширилиши бугунги пандемия даврида улкан фидоийлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб меҳнат қилаётган тиббиёт ҳодимларини, қолаверса, барча беморларни бирдек хурсанд этди.

Албатта, чинакам инсонийлик сабоғига айланиб бораётган бу каби хайрли ишлар ортида партия дастурида белгиланган юртимиз аҳолисининг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни улғайтириш баробарида эртанги кунга бўлган ишонч ва интилишни юксалтириш каби эзгу мақсадлар мужассамдир.

Оминахон БЕКМИРЗАЕВА,

Халқ депутатлари Қува туман Кенгашидаги

O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби.

  • Кўрилди
    151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+