O`zLiDeP халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

22.10.2020, 19:41

O`zLiDeP  халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш давлатимиз ташқи сиёсатининг энг муҳим омилларидан бирига айланди.  Мазкур жараёнда сиёсий партиялар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ана шундай амалий тадбирлардан бири O`zLiDeP вакилларининг «ШОС+»  партиялараро халқаро Форумида “Иқтисодиёт инсонлар учун” мавзуида видеомулоқот шаклида ташкил этилган учрашуви бўлди. Унда ШҲТ, БРИКС ташкилотлари ва МДҲ мамлакатларининг вазирлик ва идоралари, партияларни бошқарадиган юқори бўғинлар ва ишбилармон доираларнинг раҳбарияти, шунингдек, етакчи олимлар ва сиёсат соҳаси экспертлари иштирок этишди. ШҲТ Бош котиби Норов В.И., «Единая Россия» партияси раиси Медведев Д.А., РФ (Россия Федерацияси) Ташқи ишлар вазири Лавров С.В., Меҳнаткашлар партияси раиси (Бразилия) Хоффман Г., Туркиянинг халқаро масалалар бўйича Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Йилмаз Д., Бхаратия Джанат Партиясининг халқаро алоқалар бўйича Котиби (Ҳиндистон) Виджай Ч. шулар жумласидандир.

O`zLiDeP   номидан Форумда иштирок этган маърузачилар Ўзбекистонни ривожлантириш Стратегияси  низомлари, давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси, 2020 йил 21 январда Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг қўшма йиғилишидаги  концептуал маърузалари, тегишли дастурий низомлар ва партия олдида турган долзарб вазифаларга  таянган ҳолда, мазкур тадбирда кўтарилган кенг доирадаги масалалар бўйича ўз нуқтаи назарини билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ўз чиқишида партия Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастури асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини  амалга оширишда  улкан ва  мақсадли  ишларни амалга ошираётганини алоҳида қайд этди.

Партия ушбу дастурий ҳужжатга асосланиб, ўз олдига қуйидаги  мақсадли вазифаларни қўяди: Ўзбекистоннинг “билимли иқтисодиёт”, “инновацион ва рақамли  иқтисодиёт” га эга ривожланган, рақобатбардош демократик давлатлар қаторига изчил кириб боришини таъминлашдан иборат.

O`zLiDeP вакиллари ва фракция аъзолари сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўпгина йўналишларда улкан ўзгаришлар юз берганини қайд этишди: айниқса, валюта сиёсатини либераллаштириш; аҳоли ва партия ўртасидаги сиёсий фаолликнинг ўсиши; гендер масалаларига эътиборнинг кучайтирилиши; инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларнинг тубдан ўзгариши;  мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам берилиши; виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаган ҳолда, бу соҳадаги вазиятни тубдан яхшиланиши; коррупцияга қарши муросасиз курашни  янги босқичга олиб  чиқилиши шулар  жумласидандир.

Форумда қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда юз бераётган демократик ўзгаришлар такрорланмас хусусият касб этади. Айни дамда, мавзу доирасидан келиб чиққан ҳолда гапирадиган бўлсак,  давлатимиз барча  соҳаларда иқтисодий эркинлик ва эркин рақобатни таъминлаган ҳолда,  барча учун  тенг  бошланғич имкониятларни  яратишга  интилмоқда.

Тадбир доирасида ўзаро манфаатли шерикликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари бўйича қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди, тегишли  партиялараро мулоқот майдонида халқаро кун тартиби бўйича фикр алмашилди.

Хулоса тарзида шуни қайд этиш лозимки, “Иқтисодиёт инсонлар учун” мавзусидаги форум Ўзбекистоннинг ШҲТ ва МДҲ каби нуфузли ташкилотлар билан стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли  муносабатларининг янада ривожланаётганидан далолат беради.

O`zLiDeP  матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+