Қонликўллик O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли 10 нафар йигит-қизни ишли қилди

26.10.2020, 11:06

Қонликўллик O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли 10 нафар йигит-қизни ишли қилди

Қонликўллик O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли тадбиркор Тозагул Тўремуратова  сутни  қайта  ишлаш цехини ишга туширди.  Тозагул  опа 2016 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келади. 

– Лойиҳа бўйича сутни  қайта ишлаш цехи билан  бирга чорвачилик комплексини ҳам қуриш кўзда тутилган, – дейди “Қонликўлли Тозагул” хусусий корхонаси раҳбари Т.Тўремуратова. - Тижорат банкдан 50 миллион сўм миқдорида кредит олдик. Бу сармояга чет давлатдан сутни қайта ишлайдиган замонавий технология олиб келинди. Туман ҳокимлиги томонидан “ноль” баҳодаги ажратилган иморат қайта реконструкция қилиниб, ускуналар ўрнатилди.     

Аввал бошида оилавий бизнесни бошлаганимизда баъзи бир қийинчиликларга дуч келдик, аммо ҳозир ишларимиз яхши томонга силжимоқда. Туманимиздаги 10 нафарга яқин йигит-қизлар бандлиги таъминланган. 

Кунига 3 тонна сутни қайта ишлаб берадиган корхонада 6-7 турдаги сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Улар асосан тумандаги болалар боғчаларига, савдо дўконларига тарқатилмоқда.

 Цехда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифат жиҳатидан барча талабларга  жавоб  беради, оддийгина қишлоқ аёллари ҳам цехдаги замонавий  ускуналарни  осонгина  бажариб келмоқда.

Туман аҳолиси учун бу каби ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайиши  туман  иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшибгина қолмай, маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    133
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+