Қонун лойиҳасига қандай ўзгартиришлар киритилмоқда?

26.10.2020, 16:28

Қонун лойиҳасига қандай ўзгартиришлар  киритилмоқда?

Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинмоқда.

Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасининг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Таклиф этилаётган ушбу ҳужжатда 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 1951 йил 28 июлда қабул қилинган БМТ қочқинлар мақоми тўғрисидаги Конвенсиянинг, 1961 йил 14 апрелдаги димломатик алоқалар тўғрисидаги Вена Конвенциясининг қоидалари ҳисобга олинган.

Халқ ноиблари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши чет эл фуқаролари, юқори малакали ва малакали мутахасислар тушунчаси ҳамда ҳуқуқий мақомини белгилашга, чет эл фуқароларининг давлат хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятини беришга кўмаклашишини айтиб, қонун лойиҳасини маъқуллашди.

  • Кўрилди
    139
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+