“Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ кластерида қуйи бўғин фаолияти йўлга қўйилади

30.10.2020, 15:12

“Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ кластерида қуйи бўғин фаолияти йўлга қўйилади

Бугунги кунда ҳар бир соҳада инновация ва изланиш янги ютуқларга эришиш, мустаҳкам рақобатни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий усуллардан оқилона фойдаланиш ижобий самаралар бермоқда.

Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кластер усули йўлга қўйилди, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда. Юртимизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 66 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.

Президентимиз Ўзбекистон пахтачилигининг келажаги сифатида қаралаётган кластер усулига алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, бу истиқболли тажрибани кенг ёйиш мақсадида мамлакатимиздаги ўттиздан зиёд енгил саноат корхонасига тўрт юз минг гектардан кўпроқ пахта майдонлари бириктириб берилган.

Масалан, қишлоқ хўжалигида кластер усулининг жорий этилиши ерни шудгорлашдан ҳосилни етиштиришгача, хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараёндаги кўп босқичли комплекс ёндашув тизимини яратди. Айниқса, енгил саноат корхоналарининг хом ашё етиштириш манбаи саналган деҳқон ва фермер хўжаликлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашда мазкур усул яхши натижалар бермоқда.

Вилоятимиздаги кластерлардан бири сўнгги йилларда “Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ кластер Иштихон ва Нарпай туман фермерлари билан бирга ишлаб мана бугун пахта шартномавий режасини бажарди.

Иштихон туманининг 16 та муқобил машина-трактор парки ҳудудида 255 та фермер хўжаликлари пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида қатнашди.

Мавжуд 8 620 гектар майдонга ғўзанинг серҳосил навлари экилиб,  “Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ кластер корхонаси билан биргаликда 25 424 тонналик пахта хирмони яратишди.

Тумандаги “Равот Қўрғони”, “Мурод Жўраев”, “Шариф Одилов”, “Баҳрин Қаҳрамони” муқобил машина-трактор парклари ҳамда “Дуторчи”, “Султон Нур”, “Домла Аброрий”, “Арзиқуллик Ислом”, “Ўртақишлоқ”, “Лалмикор дала саховати” фермер хўжаликлари мавсумда илғорлар қаторида бўлди.

Оқ олтинимизни нобуд қилмасдан териб олишда АҚШдан олиб келинган баҳоси 3,5 миллиард сўм бўлган олтита “JOHN DEERE” пахта териш машинаси фермерларимиз ишини енгил қилмоқда. Ҳар бир машина кунига туманимиз хирмонига 35-40 тоннадан пахта териб қул меҳнатини енгиллаштирмоқда, - дейди “Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ кластерининг Иштихон туман буйича директор Ахатулло Каримов.

Нарпай туманининг 17 та муқобил машина-трактор парки ҳудудида 218 та фермер хўжалиги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида қатнашди.

10 762 гектар майдонда ғўзанинг серҳосил навлари экилиб, “Мароқанд Сифат” масъулияти чекланган жамияти кластер корхонаси билан биргаликда 33 минг 430 тонналик пахта хирмони яратилди. Ҳосилдорлик ҳар гектардан 31,1 центнерни ташкил этди.

Тумандаги “Сурайё”, “Ваҳоб Равшанов”, “Сабрина Сарварбек”, “Абду Ёвқоч”, “Хондамир Даласи”, “Ҳусан Бекмуров”, “Иззат”, “Мурод бобо”,  “Камчатка Қўрғони”, “Ҳадича Араббой”, “Марзия Икромова”, “Нарпай Сардоба”, “Оптима Агро”, “Абдусалом Хушматов”, “Ойтўла”, “Омад”, “Озод”  фермер хўжаликлари мавсумда илғорлар қаторида бўлди.

Етиштирилган ҳосилни саранжомлашда тумандаги “Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ кластер ва фермер хўжалиги ишчи-ходимлари фаоллик кўрсатди.

Партиянинг вилоят ва Иштихон туман Кенгаши ходимлари ҳамда туман Кенгаши депутатлари “Мароқанд Сифат Текстил” МЧЖ кластери жамоасига партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиб, партия аъзолигига даъват қилинди.

Жахонгир Хўжамқулов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+