O'zLiDePнинг фаол тадбиркор аёллари тақдирланишди

19.11.2020, 17:10

O'zLiDePнинг фаол тадбиркор аёллари тақдирланишди

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида 19 ноябрь — Халқаро тадбиркор аёллар куни муносабати билан вилоят ишбилармон аёллар форуми бўлиб ўтди.

Унда “Мамлакат иқтисодиётини яхшилашда аёлларнинг ўрни”, “Аёллар тадбиркорлиги давр талаби”, “Минтақа инновацион иқтисодиётида Сурхондарё вилоятининг инвестицион потенциали” каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Вилоятдаги турли ташкилотлар, ишбилармон, фаол аёл тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган форумда бугунги кунда хотин-қизлар тадбиркорлигини кенг йўлга қўйиш учун яратилаётган имтиёзлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир ниҳоясида пандемия даврида аҳолига кўрсатган ҳомийлиги, яратган ишчи ўрни бўйича етакчиликни қўлга киритган вилоятдаги фаол тадбиркор аёллар ташаккурнома билан тақдирланди. Улар орасида ЎзЛиДеП аъзолари борлиги янада қувонарли.

Улардан бири “Мафтуна-Шўрчи-Дизайн” МЧЖ раҳбари Гулсара Тангирова 21 та иш ўрни яратган. Пандемия даврида кам таъминланган оилаларга 13 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатган. Шерободлик Холида Эсонова эса “Меҳринисо-Озода-Асилбек” асаларичилик фермер хўжалиги раҳбари. Бир қатор чет давлатлар билан асалари экпорти бўйича шартномалар имзолаган. Бу йил қандолатчилик цехини ишга тушириб, 30 кишини иш билан таъминлаш ниятида. Синовли кунларда 6 миллион сўмлик хайр-саҳоват ишларини амалга оширган.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+