O‘zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда

20.11.2020, 16:37

O‘zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Касби тумани Кенгаши томонидан тумандаги Фазли, Боғариқ ва Жаркўча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи хотин-қизлар иштирокида “Ажримлар прафилактикаси ва салбий ҳолатларга мойиллик муаммо, вазифа ҳамда уни ечиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш  чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Фаровон оила” лойиҳаси ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

-Ҳудудларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга доир тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз лозим, - деди Касби тумани ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспектори Машҳура Мирзаева. - Партия фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари  ўртасидаги ҳамкорлик  алоқалари мустаҳкам асосга эга ва бу ҳамкорликни янада кучайтиришни даврнинг ўзи тақазо этмоқда.

Давра суҳбатида келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни билимли, доно, соғлом ва миллий ғоямизга ёт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда хотин-қизлар зиммасидаги муҳим вазифалар ҳақида ҳам фикр алмашилди, қизғин савол-жавоблар бўлди.

Бундай давра суҳбатлари тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилиши мўлжалланмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    102
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+