Қонун лойиҳасининг қайта номлашга нима зарурат бор?

20.11.2020, 18:11

Қонун лойиҳасининг қайта  номлашга нима зарурат бор?

Аввал хабар берганимиздек, парламент қуйи палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда депутатлар “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда муҳокама қиляпти.
Халқ вакилларининг айтишича, мазкур лойиҳа биринчи ўқишда “Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси сифатида концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ўзининг мазмун-моҳиятига кўра маданият соҳасидаги фаолият ва маданият ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгилашга қаратилгани сабабли лойиҳанинг номланишига ўзгартиш киритилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасидаги ютуқлари учун Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига биноан Президент томонидан “Миллий” ёки “Академик” мақоми берилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эса маданий фаолият, шунингдек маданият ташкилотлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилиб, учинчи ўқишда қабул қилинди.

  • Кўрилди
    229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+