Самарқандда депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти ўтказилди

26.11.2020, 17:05

Самарқандда депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти ўтказилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Самарқанд туманининг “Навобод наслли парранда” кластер усулидаги кўп тармоқли фермер хўжалигида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди.

Форумда Самарқанд тумани сектор раҳбарлари ҳамда O`zLiDePдан сайланган вилоят ва туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

Мулоқот жараёнида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилди. Масалан, тадбиркор Абдужаббор Умаров фермерларни ер участкаларини балл-бонитетини ўлчаш кераклигини, воҳаланки вилоятимизда бундай ташкилот йўқлиги фермер хўжалиги раҳбарларини қийнаб келаётганини таъкидлади. Фермер хўжаликларининг ер участкалари ҳар хил бўлганлигига қарамасдан бир хил режа қўйилмоқда. Бу эса фермерларимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари фермерларни айни ёз фаслида сув масаласи қийнаб келаётгани ёки қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун янги сув тармоғини тортиш масаласи ҳам айтиб ўтилди.

“Навобод наслли парранда” кластер усулидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ҳайдар Ўроқов томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор тажрибага эга бўлган фермер ва тадбиркорларнинг амалий ишларини кенг тарғиб қилиш, тажриба алмашиш масалаларига эътибор қаратиш зарурлигини таклиф қилди.

Танқидий ва бахс-мунозарага бой тарзда ўтган учрашув якунида кўтарилган масалалар бўйича дахлдор ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+