Бухоролик депутат эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

01.12.2020, 16:35

Бухоролик депутат эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

“O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Халимжон Сафаров томонидан “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳозирги кундаги асосий муаммолари, моддий таъминоти, озиқ-овқат захираси ва бандлиги каби қатор масалаларни ўрганиш мақсадида жойларда хайрия акциялари ташкил қилиниб келинмоқда. Бу билан ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаяпти.

Халимжон Сафаров бу гал ҳам  17-Чорбахосса сайлов округидаги 100 нафардан ортиқ кекса, ногиронлиги бор, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олди. Халқ ноиби уларга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди ва моддий томондан қўллаб-қувватлади.

—Умрларингиздан барака топинглар, депутат деганлари амалий иш қилсагина халқнинг меҳрини қозонади. Доимо  бизнинг ҳолимиздан хабардор бўлиб, ёрдам қўлини чўзасиз, ҳамиша дуоларимда сизлар. Оиламиз учун озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилиб, бир уйдан 3 ногиронинг савобини олдингиз, — дейди хурсандчилигини яширолмай иккинчи гуруҳ ногирони Сакина Ҳусенова.

—4 фарзанд билан ана шу — авария ҳолатидаги уйда яшаяпман, — дейди Гулрух Тоирова. — Саховатпеша депутатга минг раҳмат. Халимжон Сафаров уйимни таъмирлашни ўз зиммаларига олдилар. “Қурилиш материаллари келтириб,  бу уйни таъмирлаб бераман, албатта” деганларида қувончдан кўзларим ёшланди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+